- 2017-09-12
Қозоғистонда 1 февралдан коронавирусга қарши аҳолини оммавий вакцинация қилиш бошланди. Бунга баъзи қозоғистонликлар даҳшатли оқибатларга олиб келишини айтиб қарши чиқаётган бўлса, баъзилар касалликнинг ўсиши сабабли тезроқ эмланишга чақирмоқда.
2021 йил 1 февралдан Россиянинг “Спутник V” вакцинаси билан эмлаш бошланди.
Қозоғистонда ишлаб чиқарилган “QazCovid-in” вакцинаси билан оммавий эмлаш 20921 йил март ойида бошланади. Ҳозирги вақтда клиник синовлардан ўтмоқда.
Вакцина ҳақида нималар маълум?
“Спутник V” – бу дунёда илк бор рўйхатга олинган коронавирус инфекциясининг профилактикаси учун мўлжалланган вакцинадир. У Россияда ишлаб чиқарилган. Вакцина барча синовлардан муваффақиятли ўтган.
Ушбу вакцина Қозоғистоннинг Қарағанда фармацевтика мажмуасида ишлаб чиқарилмоқда. Тўғрироғи Россия субстанцияни етказиб бермоқда, Қозоғистонда эса ушбу субстанциядан тайёр шаклни ишлаб чиқармоқда.
Қозоғистон вакцинаси “QazCovid-in” деб аталади. 2020 йил май ойида ишлаб чиқарилди. Ҳозир синовнинг сўнгги босқичи ўтказилиши кутилмоқда.
Вакцинани эмлагандан кейин одамда вақтинчалик ҳолсизлик, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши, эмланган жойининг оғриши каби иккинчи даражали аломатлар кўриниши мумкин.
Вакцинациянинг биринчи босқичида 1 фералдан инфекцион касалхона ходимлари, тез ёрдам шифокорлари, реанимация бўлими ходимлари, қабуллаш бўлими ходимлари, санэпидхизмат ходимлари – жами 100 мингга яқин одам эмланади.
Иккинчи босқичда март ойидан бошлаб умумий мактаб ва олий ўқув юрти ўқитувчилари, тиббий хизмат ходимлари – жами 150 минг киши эмланади.
Учинчи босқичда апрель ойидан бошлаб мактаб-интернат ўқитувчилари, болалар боғчаси педагоглари, талабалар, сурункали касалликка чалинганлар жами 600 минг киши эмланади. Шу тариқа йил охиригача 6 миллионга яқин қозоғистонлик эмланиши режалаштирилмоқда.
Қозоғистонда 18 ёшга тўлмаганлар ва 65 ёшдан ошганлар вакцинация қилинмайди. Бундан ташқари вакцинациядан бош тортганлар эмланмайди.
Вакцинация давлат ҳисобидан амалга оширилиб, аҳоли учун бепул бўлади.