Туркия самолёти Хорватияда қулади


  • 14 Ноябрь, 2025
  • 27

Туркия Қишлоқ ва Ўрмон хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли пайшанба куни Хорватияда, ўша куни радиоалоқа узилиб қолган Туркиянинг ёнғин ўчириш хизматига тегишли самолёт парчалари топилганини маълум қилди. Унинг айтишича, учувчи ҳалок бўлган.

"Хорватияда, Сен шаҳри яқинида, радиоалоқа узилган Давлат ўрмон хўжалигига тегишли ёнғин ўчириш самолётининг парчалари топилди. Бу фожиали ҳалокатда ҳалок бўлган учувчимизнинг оиласи ва яқинларига таъзия билдирман," — дея ёзди у ижтимоий тармоқда.

Туркия Қишлоқ ва Ўрмон хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, иккита AT802 ёнғин ўчириш самолёти техник хизмат кўрсатиш учун Хорватияга учирилган, аммо улардан бири тез орада радарлардан йўқолган.

"Самолётлар 12 ноябр куни эрталаб Чанаккале шаҳридан Загреб аэропортига учишган. Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли улар Рижека аэропортида вақтинчалик тўхташган. Бугун Туркия вақти билан 17:38 да икки самолёт яна Загребга йўл олган, аммо об-ҳавонинг ёмонлашиши сабабли ортга қайтишга қарор қилишган. Самолётлардан бири Рижекага осонлик билан қайтган, аммо 18:25 да иккинчи самолёт билан алоқа узилган," — дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирлик, шунингдек, Хорватия расмийлари билан ҳамкорликда ҳалокатга учраган самолёт ва унинг учувчисини топиш бўйича қидирув-қутқарув ишлари бошланганини билдирди.

Бу сўнгги кунларда Туркия самолётлари билан боғлиқ содир бўлган иккинчи авиа ҳодиса. 11 ноябр куни Туркия армияси ҳаво кучларига тегишли ҳарбий-транспорт самолёти Озарбайжондон Туркияга учаётганда Грузиянинг шарқида қулаган. Ҳалокат натижасида 20 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.


Бошқа мақолалар