“Рубин” тренерининг шахсий хонаси


  • 15 Март, 2013
  • 1202

“Рубин” футбол жамоасининг бош тренери Қурбон Бердиев илк бор ўзининг ибодат қиладиган шахсий хонасини журналистлар учун очди.

Татаристон интернет сайтларига берган интервьюси жараёнида “Рубин” жамоасининг бош тренери Қурбон Бердиев ўзининг ибодат қиладиган хонасини ҳам жонкуярларига бирров кўрсатиб ўтишни маъқул топди.

Маълумки, Қурбон Бердиев туркман миллати вакили бўлиб, баъзилардек лофда эмас, амал қиладиган мусулмонлардандир. Унинг ҳаётида ислом муҳим аҳамият касб этади. У деярли ҳеч қачон қўлидан тасбеҳни туширмай зикрда бўлади. Жума кунлари Қозон жоме масжидларидан бирида жумадан чиқаётганда ногаҳон Қурбон Бердиевга ўхшаб кетадиган битта яримтага кўзингиз тушиб қолса, зинҳор ажабланманг. У жумаларини қолдирмай адо этади.


Бошқа мақолалар