Муслима аёл футболчи


  • 10 Май, 2018
  • 760

U19 аёллар миллий терма жамоаси дарвозабони Роня Андерссоннинг мусулмонликни қабул қилиши нашрларнинг асосий мавзуси бўлди.

Мусулмон бўлгани учун ўзига нисбатан қаршиликлар ортганини айтган Роня Андерссон “Мусулмон эканлигимдан фахрланаман” деди. Ислом динининг амрларини бажаришга ҳаракат қилаётганини билдирган Андерссон рамазон ойида рўза тутишини маълум қилди.

Андерссон Швециянинг кўп тиражли газеталаридан “Aftonbladet”га берган интервьюсида мусулмонликни қабул қилганидан кейин оиласидан бошлаб атрофидагиларнинг норозиликларига дуч келганини сўзлади. Андерссон “Менинг иззат-нафсимга тегишлари билан бирга нафратларига дуч келдим. Лекин мен мусулмонликни қабул қилганимдан фахрланаман” деб гапирди.

“IK Uppsala” аёллар футбол жамоаси формасини кийган Андерссон мусулмонликни қабул қилганидан кейин кўплаб дўстларининг ислом динидан қаттиқ таъсирланганини таъкидлади.

Андерссон “Мусулмон бўлганимдан кейин гўзал динга ўтганимни фаҳмладим. Қуръони каримнинг ичидагиларнинг барчасига ишонаман. Аллоҳни танидим ва менга ёрдамини ҳис қилдим” деб тўлқинланиб гапирди.


Бошқа мақолалар