- 2013-01-10
Австралияда 10 ёшли Пикси Кертис исмли қизча ёш бўлишига қарамай миллионер бўлди.
Австралиялик Пикси Кертиснинг 10 ёшда бўлишига қарамай иккита ўйинчоқ ширкати бор. Пиксининг муваффақиятли ҳикояси онаси Рокси Яценконинг дастаги билан бошланади. Ҳозирда иккита ўйинчоқ компанияси соҳиби Кертис 15 ёшида нафақага чиқиши мумкин. Ойлик даромади ўртача 21 миллион доллар бўлган қизалоқнинг “Pixie’s Fidget’s” номли ўйинчоқ ширкати ва онаси билан бирга ташкил қилган соч аксессуарлари тижорати билан шуғулланадиган “Pixie’s Bows” ширкатига эга. Кертис иккала ширкатни “Pixie’s Pix” номи билан бирлаштирди.
Қизнинг онаси Яценко бир хабар каналига берган интервьюсида “Мен 100 ёшимгача ишлашим керак ва қизим эса 15 ёшида нафақага чиқиши мумкин. Оиламизда энг кўп ҳазиллашадиган мавзуимиз шу. Қайси биримиз ақлли эканлигини аниқ биламан” деди.
Қизалоқнинг онаси Рокси Яценко ҳам муваффақиятли ишбилармон. Яценко Австралиянинг энг машҳур агентликларидан бири бўлган “Sweaty Betty PR” билан бирга бир нечта даромадли ширкатлар эгаси. Пикси Кертиснинг ҳикояси тарқалгач, унинг “Instagram”да ҳам кузатувчилари ортиб, қисқа вақт ичида 100 мингдан ошиб кетди.
Яценко қизининг ишлашга мажбурият ҳис қилишини истамайди ва бу ҳақди “Биринчи кундан бери гапираман, Пикси бизнесда иштирок этишни истамаган кун биз буни кўриб чиқамиз. Лекин у ҳозир бахтли ва кўп нарсани ўрганмоқда” деди.