Вашингтон четлатилди


  • 20 Июнь, 2015
  • 1245

Мутахассислар Саудия Арабистоннинг Россия билан Сурия борасида келишиб олганлигини айтишмоқда. Туркия, Қатар, Саудия Арабистон ва Россиянинг янги иттифоқ бўлаётганига диққат қаратишди.

Россия президенти Владимир Путин Саудия Арабистон мудофаа вазири шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан Санкт-Петербург шаҳрида учрашди. Константин саройида ўтказилган учрашувда икки ўлка орасида атом энергияси билан бирга кўплаб соҳаларда келишувлар имзоланди.

Россиянинг Арабистонда 16 та атом электр станцияси қурилиши маълум бўлди. Россияни иқтисодий жиҳатдан касодга учратган бренд нефть баррелининг 44 долларга тушиши тарихга айланди. Саудия Арабистоннинг келажакда нефть қазиб олишни камайтириши айтилди. Шаҳзода Салмон Сурия ва Асад борасида ҳам Путинни ишонтирди. Саудия шаҳзодасининг Туркия ва Қатар билан Сурия ҳақида айни фикрда эканликларини ва Россиянинг ҳам бу фикрларини бўлишишини исташи иддао этилди. Карол Абдалла даврида Арабистонни ўзларининг бир штати каби кўрадиган Вашингтон янги қирол Салмоннинг тахтга ўтириши ортидан кетма-кет зарбалар олди. Мутахассислар “Туркия, Саудия Арабистон ва Қатарнинг Россия билан бирга катта куч бўлиши аниқ” дейишмоқда. 


Бошқа мақолалар