- 2022-08-08
Бой энергия манбаларига эга бўлгани туфайли ҳуқуқий статуси 22 йилдан бери тортишувларга сабаб бўлаётган Каспий денгизи борасида ниҳоят келишувга эришилди. Янги статус “хавфсизлик” баҳонасида минтақага кирмоқчи бўлган АҚШнинг йўлини бутунлай бекитди.
Денгиз соҳили давлатлари бўлган Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, Эрон ва Туркманистон келишувга эришишди. 50 миллиард баррел нефть ва 9 триллион кубометр табиий газ заҳираси мавжудлиги тахмин қилинаётган Каспий денгизидан кўпроқ улуш олиш учун 1996 йилдан буён музокара олиб бораётган ўлкалар Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтказилган 5-Каспий ўлкалари кенгашида келишувни имзолашди. Нурсултон Назарбоев, Владимир Путин, Илҳом Алиев, Ҳасан Руҳоний ва Гурбангули Бердимуҳамедовлар имзолаган келишув Каспий денгизида соҳилбўйидаги бешта давлатдан бошқа ҳеч бир давлатнинг аскарлар фаолиятини тақиқлайди.
Келишув бўйича, Каспий денгизининг туби ва тупроқ ости минтақалари, денгиз майдони, денгиз ҳудуди, балиқчилик майдонлари ва манбаларнинг фойдаланиши каби асосларга кўра бўлишилади. Махсус статус бериладиган Каспий денгизига БМТнинг 1982 йилдаги денгиз ҳуқуқи келишуви татбиқ этилмайди. Каспий денгизининг ҳаво майдонидан фойдаланиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда.