Филиппиндаги тайфунда қурбонлар сони 1000дан ошди


  • 18 Декабрь, 2012
  • 1230

Янги йил ва рождество таътиллари бекор қилинди.
Филиппин жанубида икки ҳафта олдин рўй берган Борфа тайфунида ўлганлар сони 1000 кишидан ошганлиги маълум қилинди.
Филиппин Фуқаролар мудофааси бошқармаси бошлиғи Бенито Рамос ҳозиргача 1020 нафар кишининг жасади топилганлигини айтди. Рамос бедарак йўқолган 844 кишини қидирув ишлари давом этаётганлигини ҳам маълум қилди.
Тайфундан энг кўп талафот чеккан Давао Ориентал ва Компостела вилоятларида қурбонларнинг жасадларини қидириб топиш учун мутахассисларнинг Рождество таътиллари бекор қилинганлиги қайд этилди.
Филиппинда 2011 йили декабрь ойида бўлиб ўтган Ваши тайфунида 1200 киши ҳалок бўлганди.


Бошқа мақолалар