Россиянинг илм маркази Татаристон


  • 7 Январь, 2015
  • 1285

Татаристон масжидлари Россиянинг Волга регионининг исломни тадқиқот ва такомиллаштириш марказларига айлантирилмоқда.

Россия федерациясига қарашли Татаристон республикасидаги Маржоний ва Қул Шариф жоме-масжидларида сўнгги йилларда исломий таълим-тарбия берилиши бошланганди.

Қул Шариф масжиди имоми Илфат Ҳасанов АА мухбирига Россиядаги, хусусан Волга бўйи минтақасида масжидлар нафақат жамоат билан намоз ўқиладиган жойлар, балки исломни ўргатиш ва ёйиш вазифаларини юритувчи марказ эканлигини айтди.

Маржоний ва Қул Шариф масжидларида турли таълим ва маданий йиғилишлар ўтказилаётганини билдирган Ҳасанов халқаро анжуманларга, илоҳиётчиларнинг йиғилишларига мезбонлик қилаётганликларини, китоб ва журнал чоп этаётганликларини маълум қилди.

Масжидларда исломни энди қабул қилган кишиларга диний шартларни ва ислом маданиятини ўргатаётганикларини айтган Қул Шариф масжидининг интернет сайти борлигига ҳам диққат қаратди. Бу сайтда диний маълумотлар ва хабарлар чоп этилади.

Қул Шариф ва Маржоний масжидларидаги ходимларнинг ҳаракатлари сабабли ушбу иккита масжид фақат Татаристонда эмас, бутун Волга минтақасида катта обрў-нуфузга эришганлиги таъкидланмоқда.

Бошқа минтқалардан имомлар ва мусулмонлар маълумот олиш, диний китоблар олиш учун тез-тез Татаристонга келиб туришади. Қул Шариф ва Маржоний масжидларида таълим олганлар эса ваъз бериш учун бошқа минтақаларга боришмоқда.

Татаристон ва бунга яқин регионлар Россияда энг исломий минтақа сифатида танилган. Социологик терминологияга кўра, бу “радикал” эмас, “ижобий” ислом сифатида баҳоланган.

Қул Шариф ва Маржоний масжидларида бундан ташқари насллар орасидаги боғлиқлик узилмаслиги учун Волга минтқасидаги ислом маданиятга доир тарихий музей ҳам бор.

Россияда ўз йўналишида энг бой коллекцияга соҳиб бу музейлар эътиқодли кишиларнинг масжидларга келишига яна бир сабаб бўлмоқда.

Музейлар баҳонасида масжидга келган хорижий туристлар ҳам ислом динини янада тўғри ва яқиндан танишга имкон топишмоқда.


Бошқа мақолалар