- 2023-06-16
Туркистон шаҳрида янги 35/10/110 “Солтүстік” номли электр подстанцияси ишга туширилди. Очилиш маросимида Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди қатнашди. У аҳолини қувончли янгилик билан табриклаб, электр энергияси тақчиллигини камайтириш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништирди.
Ушбу подстанция Туркистон шаҳрининг саноат ва мустақил иқтисодий ҳудудидаги объектларни электр билан таъминлайди.
Дархан Сатибалди: “Президентимиз ўз мурожаатида электр энергиясининг аҳолига эркин фойдаланиш даражасида бўлиши аҳоли турмуш тарзининг сифатига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатишини таъкидлади. Тақчиллик вилоят ҳудудида кенг миқёсли ишлаб чиқаришларни йўлга қўйишга тўсқинлик қилади. Ҳозир биз бу муаммони ҳал этиш учун муҳим лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Шу билан бирга вилоятда юқори кучланишли подстанциялар қурилмоқда. Ушбу янги қурилган подстанция орқали “Туркистон” саноат ҳудудидаги объектлар электр билан таъминланади”, деб гапирди.
Ушбу подстанция қурилиши Туркистон вилоят энергетика ва уй-жой хўжалиги бошқармасининг буюртмаси билан 2022 йил бошланган эди. Электр тармоқларининг узунлиги 35 кмни ташкил этиб, қурилиш учун 6,4 миллиард тенге сарфланди.
Вилоятда электр энергияси тақчиллигини ҳал этиш учун кўплаб муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, Сайрамда 1000 мегаватт қувватли буғ-газли станция, Тулкибосда 320 мега ваттлик ва Кентауда 240 мегаваттлик газ-турбина станциялар қурилиши давом этмоқда. Сауран туманида 300 мегаватт қувватга эга қуёш электрстанцияси қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди.