Евросиё адабиёт форуми бошланди


  • 21 Сентябрь, 2018
  • 541

Қозоғистон пойтахти Астанада “Замонавий дунёда сўзнинг аҳамияти” мавзуида Евросиё адабиёт форуми иш бошлади.

Евросиё қитъаси ўлкалари адабиётчи ва ёзувчилар орасидаги боғлар собиқ иттифоқ парчалангандан кейин узилиб қолганлигини билдирган қозоқ адабиётчилар боғларни янгидан жонлантириш учун бу каби форумларнинг муҳимлигини таъкидлашди.

Форумда Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси билан Қозоғистон маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳаммедули, Туркия илм ва адабиёт асари соҳиблари уюшмаси раиси Меҳмет Нурий Пармаксиз, Евросиё ёзувчилар уюшмаси раиси Ёқуб Умарўғлу, қозоқ шоири Ўлжас Сулейманов ҳамда Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия ва бошқа ўлкалардан адабиётчи ва ёзувчилар иштирок этишди.

Муҳаммедули форум мақсадини турли ўлкалар орасидаги маданият ва адабиёт соҳасидаги боғларни янгилаш эканлигини таъкидлаб “Дунё фақатгина “қора олтин”имизни ва ташқи сиёсатдаги фаоллигимизни эмас, айни вақтда маданий муваффақиятларимизни ҳам билиши керак” деди.

Евросиё қитъаси ўлкалари орасидаги адабиёт ва маданий алоқаларни ривожлантириш мавзулари муҳокама қилинаётган форум эртага якунланади.


Бошқа мақолалар