- 2018-06-02
Қирғизистон-Қозоғистон чегарасидаги божхона пунктлари августда олиб ташланади. Бу ҳақда Қирғизистон бош вазири ўринбосари Валерий Диль энергетика ва саноат вазирлиги йиғилишида маълум қилди. “Августнинг биринчи саналарида Қозоғистон чегарасидаги божхона пунктлари тантанали равишда олиб ташланади”, деб айтди Диль. Дилнинг айтишича, бунгача “енгни шимариб ишлашга тўғри келади”.
Қирғизистон “Манас” ва “Ўш” аэропортларида, Тўругарт ва Иркештамда божхона ўтказиш пунктларини қуриши ҳамда санитар, фитосанитар ва ветеринар назорат соҳаларида муайян тадбирларни, зарурий карантин тадбирларини амалга ошириши керак бўлади. “Бизнинг олдимизда иқтисодиёт структурасини ўзгартириш бўйича муҳим вазифа турибди. Иқтисодиётнинг реал сектори, саноатни ривожлантириш зарур”, деб айтди Диль. Аввалроқ Қирғизистоннинг Қозоғистон билан чегараси очилиши икки марта ортга сурилган эди – аввал чегара майда, кейинроқ 25 июлда очилади, деб айтилган.
kun.uzдан олинди