- 2024-01-12
2018 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Қозоғистон аҳолиси 18 миллион 177,7 минг кишига етгани маълум бўлди. Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлигидан бу ҳақдаги баёнотда табиий кўпайишнинг ўтган йилга нисбатан 1,3% (240,6 минг киши)га кўплиги айтилди.
Шаҳарлардаги аҳоли жами аҳолининг 57,4% (10 миллион 439,6 минг киши) ва қишлоқ жойлардаги аҳоли эса 42,6% (7 миллион 738,1 минг киши)ни ташкил қилади. 2018 йилнинг январь ойида 33,3 минг чақалоқ туғилиб, бу кўрсаткич ўтган йилгига нисбатан 4,4% га ортган. Юқорида кўрсатилган даврда 11,8 минг киши ўлди. Ўлим нисбати ўтган йилнинг айни ойидаги кўрсаткичга кўра 8,4%га камайгани билдирилди. Болалар ўлимида эса ортиш кузатилди. 2017 йилнинг январь ойида ўтган йил айни ойдагига кўра болалар ўлими 7,1%га ортди. Кўрсатилган даврда 1 ёшга тўлмасдан ўтган чақалоқларнинг сони 317 нафарни ташкил қилди.
Қозоғистонга кўчиб келганлар сони 1360 киши бўлиб, ўлкадан кўчиб кетганлар сони эса 2258 кишига етди. Кўчиб кетганларнинг кўпчилиги МДҲ давлатларига кетганлиги қайд этилди.