МДҲ президентлари Тожикистонда тўпланишди


  • 28 Сентябрь, 2018
  • 811

Тожикистонга етиб келган МДҲ ўлкалари президентлари ҳукумат резиденциясида ташкил этилган сабзавот-мевалар, қуруқ мевалар, асал ва бошқа тарбиат инъомлари кўргазмасида иштирок этишди.

27сентябрь куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон томонидан МДҲ президентлари ва делегация раҳбарлари учун “Дўстлик кечаси” ташкил этилди. Тадбирда Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қирғизистон президенти Сооронбой Жээнбеков, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Россия президенти Владимир Путин, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Молдова президенти Игор Додон ва Арманистон бош вазири Никол Пашинянлар қатнашишди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва Тожикистон миллий таомлари кўргазмаси ҳукумат резиденциясида ташкил этилди. Кўргазма билан танишиш вақтида ушбу маҳсулотлар экспорт қилинишга тайёр эканлиги таъкидланиб, қизиққан ўлка билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлиги айтилди. 


Бошқа мақолалар