Қозоғистон аҳолиси кўпайди


  • 16 Ноябрь, 2018
  • 590

Қозоғистон аҳолиси 18 миллион 300 мингга етди. 2018 йил 1 октябрда ушбу кўрсаткич 18 миллион 334 минг 300 кишини кўрсатмоқда. Шаҳар аҳолиси 10 миллион 597 минг 200 киши, яъни 57,8%. Қишлоқ аҳолиси эса, 7 миллион 737 минг 100 киши ёки 42,2%ни ташкил этди.

2017 йил 1 октябрь ҳолатига нисбатан аҳоли сони 237 минг 400 кишига, яъни 1,3%га кўпайган.  Энг юқори ўсиш - Чимкентда 67 минг 429 киши, Алматида 55 минг 139 киши ва Астанада 40 минг 113 киши бўлгани қайд қилинди.

Аввалроқ, иш билан таъминлаш масалалари бўйича мутахассис Жақсибек Кулекеев 2030 йилга бориб, Қозоғистон аҳолиси 20 миллион 600 мингга етиши мумкинлигини тахмин қилганди.


Бошқа мақолалар