Назарбоев Туркистонга келди


  • 1 Октябрь, 2018
  • 555

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев расмий хизмат сафари билан Туркистон шаҳрига келди. У “Этноаул” миллий-маданий комплекс майдончасида ташкил этилган “Туркистонга қайтиш” тантанали тадбирида иштирок этди.

Президент шаҳарни ривожлантириш концепцияси билан таниширилди. Назарбоев янги шаҳар маъмурияти қуриладиган ҳудудни бориб кўрди. Ҳудудни кўздан кечириш вақтида Нурсултон Назарбоев мемориал тошни ўрнатиш жараёнида иштирок этди.

Режага кўра, марказ майдони уй-жой қуриладиган ҳудуд билан бирга 670 гектарни ташкил этади. Янги шаҳарнинг умумий майдони эса 25 минг гектрарга тенг бўлади. Қурилишнинг биринчи босқичи келгуси йилга режалаштирилган. Жами харажатлар учун 60 миллиард тенге ажратилди.


Бошқа мақолалар