- 2018-04-16
АҚШ ширкатлари Ўзбекистонга 10 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритиши эълон қилинди.
Ўзбекистонга келган Америка-Ўзбек тижорат кабинети раиси Каролин Ламм Тошкентда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашгандан кейин матбуот анжуманида баъзи тафсилотларни эълон қилди.
Хабарларга кўра, Каролин Ламм АҚШ ширкатлари тарафидан Ўзбекистонга яқин келажакда 10 миллиард доллар инвестиция киритилишини маълум қилди.
Ламм “Учрашувда тижорий, иқтисодий ва инвестиция соҳаларида Ўзбекистонда амалга ошириладиган ислоҳотлар борасида фикр алмашдик. Тижорат кабинетимиз аъзоси АҚШ ширкатлари бугунгача Ўзбекистон билан имзоланган келишувлар доирасида яқин келажакда ўлкага 10 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритишни режалаштирмоқда” деди.
Ламм бугун Тошкентда бошланадиган Америка тижорат ҳафтаси доирасида янги турли келишувлар имзоланишини билдириб, бунинг икки ўлка орасида тижорий алоқаларнинг яна кучайтиришига таъсир кўрсатишини таъкидлади.