- 2019-09-26
“Аҳоли учун ҳукумат” давлат корпорациясида шахсни тасдиқловчи ҳужжат берувчи тизимни бутунлай алмаштириш ҳақида айтилди.
Яқин келажакда қозоғистонликлар паспортни ариза берганидан икки соат ўтиб олишлари мумкин бўлади.
Паспорт олиш учун 9 минг тенге миқдорида тўловни кассага тўлаши керак. Гувоҳнома учун эса 500 тенге атрофида тўланади. Кўп вилоятларда ҳужжатлар 14 кунда тайёр бўлади. Астана, Алмати, Ақтобе ва Чимкент шаҳарларида эса икки кунда тайёр бўлади.
Ақтобе миграция хизматида ҳужжатларни тез тайёрлаб бериш ишлари ўтган йили бошланганини маълум қилишди. 2017 йил бошидан деярли 9 минг киши қисқа муддатда паспорт олди.
Энди яқин ойларда Астана, Алмати, Ақтобе ва Чимкент шаҳарларида паспортни бир сутка ичида олиш мумкин бўлади. Бошқа аҳоли пунктларида эса 7 кун ичида паспорт олади. Келгуси йил ҳужжатларни саноқли соатларда тайёр қилишга ваъда беришмоқда.