“Реал” бош мураббийни истеъфога чиқарди


  • 30 Октябрь, 2018
  • 571

Хулен Лопетеги “Реал” жамоасининг бош мураббийлиги лавозимидан озод этилиб, истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб сайтида маълум қилинди. Лопетегининг клуб билан шартномаси бекор бўлишининг сабаби жамоанинг сўнгги вақтларда қониқарсиз ўйин кўрсатаётганидир. Ҳозирча бош мураббий вазифасини “Реал” ёшлар жамоаси тренери Сантьяго Солари вақтинча бажариб турибди.

Испан мураббийи “Реал” жамоасини ёздан буён бошқариб келмоқда эди. 28 октябрь куни “Реал” Испания чемпионатидаги ашаддий рақиби бўлган “Барселона” жамоасига 1:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Ушбу мағлубият “Реал”нинг кетма-кет учинчи ва сўнгги беш ўйиндаги тўртинчи мағлубияти бўлди.

Нашрларнинг хабарига кўра, Лопетеги ўрнини Италиялик мураббий Антонио Конте эгаллайди.


Бошқа мақолалар