- 2022-07-12
Филиппиннинг Нью-Кларк-Сити шаҳрида сув спортлари бўйича XI Осиё чемпионатининг сузиш мусобақаси якунланди. Ушбу мусобақада Қозоғистон терма жамоаси тарихий натижани қўлга киритди.
Мусобақанинг якуний кунида қозоғистонлик спортчилар 6 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди.
Тўрт мусобақа куни якунига кўра, Қозоғистон жамоаси 20 та олтин, 11 кумуш ва 5 бронза медал совриндорига айланди. Ушбу натижа Қозоғистонга жамолар орасида Япониядан кейинги иккинчи ўринни эгаллашга имкон берди.
Бундан ташқари, қозоғистонлик спортчилар томонидан 14 та Осиё чемпионати рекорди ва 3 та Қозоғистон рекорди ўрнатилди.
1 март куни Осиё чемпионатида сувга сакраш бўйича мусобақаси якунланади. Ҳозирги вақтда Қозоғистон жамоаси ушбу мусобақа бўйича 1 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалга эгалик қилмоқда.
2-6 март кунлар синхрон сузишдан, 3-9 март кунлари эса сув полоси бўйича мусобақалар бўлиб ўтади.