- 2016-06-06
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан тушган сурати туфайли немис футбол федерацияси ва сиёсатчилари томонидан қаттиқ танқидга учраган Маъсуд Ўзил Германия миллий терма жамоасини тарк этишга қарор қилди.
2014 йили жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган Германия сўнгги чемпионатда гуруҳ босқичидан чиқолмай уйига равона бўлди. Шу кутилмаган мағлубиятни немислар “Месут Ўзилнинг Эрдўғон билан учрашувида” деб топиб, оламга шарманда бўлишди. Германия футбол федерацияси раҳбари ҳам ҳали ўша воқеани ковлаб, "Месут Ўзил бизга буни изоҳлаб бериши керак" деб қайсарлик қилмоқда. Шундай "спортив" сабаблар дастидан Масъуд Ўзил терма жамоани тарк этишга қарор қилди.
“Sky Almanya”нинг маълумотларига кўра, Англиянинг “Арсенал” клубида ўйнаётган 29 ёшли футболчи немис миллий жамоасини тарк этди.
Маъсуд Ўзилнинг отаси Мустафо Ўзил ҳам “Bild”га берган интервьюсида агар ўғлининг ўрнида бўлганида дарҳол миллий терма жамоани тарк этишини айтганди.