- 2021-12-08
2018 йилнинг учинчи чорагида жаҳон марказий банклари ўтган тўрт йил ичида энг кўп миқдорда олтин сотиб олишди. Бу ҳақда Бутунжаҳон олтин кенгаши (WGC) ҳисоботида айтилмоқда. Олтиннинг йирик харидорларидан бири Қозоғистон миллий банки бўлди. У учинчи чоракда 13,4 тонна олтин сотиб олди.
Жорий йилнинг сентябрь ойида Миллий банк ўзининг олтин заҳирасини 333 тонна (12,8 миллиард доллар) деб баҳолаган эди. Ноябрь ойига келиб Қозоғистон олтин заҳираси 335,1 тоннани ташкил этди.
Дунё бўйича ўтган уч ой ичида 148 тонна қимматбаҳо метал сотиб олинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22%га юқори. Энг кўп олтинни Россия (99,2 тонна) ва Туркия (18,5 тонна) сотиб олди.