- 2018-01-09
Ўтган йилнинг ноябридан бери Қозоғистонда барча коммунал хизматлар учун Ягона квитанция жорий этиш бўйича фаол иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда саноат ва қурилиш бўйича вице-министр Жаннат Дубирова маълум қилди.
Ушбу квитанция тўловларни бир жойда жамлаш орқали тўловчилар учун қулайлик мақсадида ишлаб чиқилмоқда.
Вице-министрнинг таъкидлашича, бу тизим фақат шаҳарларда эмас, балки туман марказлари ва қишлоқларда ҳам амалга оширилиши мақсад қилинган. Ягона квитанция иккинчи даражали банклар орқали онлайн тарзда тақдим этилади ва уни бир неча босқичда осон тўлаш мумкин. Шунингдек, талабга мувофиқ қоғоз шаклидаги нусха ҳам тақдим этилади.
"Ҳудудий акимиятлар ишга киришди ва айрим аҳоли пунктларида ватандошлар рақамли квитанциялар олиш имкониятига эга бўлмоқда. Жараённи кенгайтириш ва фуқаролар учун соддалаштириш ишларини давом эттирмоқдамиз", – деди Дубирова.