Жамбилда қадимий шаҳар топилди


  • 29 Май, 2023
  • 121

Жамбил вилоятида қадимий шаҳарнинг қолдиқлари топилди. Археологларнинг гапига қараганда шаҳар майдони 600 гектар бўлиб, турк ҳоқонлигига қарашли бўлган.

Жамбил туманининг Қумтин қишлоғи яқинида археологик қазилмалар 20 кун аввал бошланганди. Тарихчилар бу ерда VI-XII асрларда Қоракамар шаҳри жойлашганини аниқлашди. Қазилмалар давомида уйнинг бир неча хоналарини, керамик идиш қолдиқлари, ўчоқ ва уй ҳайвонларининг суяклари топилди. Топилмалар ўша вақтда қишлоқ хўжалиги юқори даражада ривожланганини кўрсатмоқда. Айниқса 1200 даражада ишлаб чиқарилган ойна синиқлари археологларни ажаблантирди.

Қадимий шаҳарда қазилма ишлари яна бир ой давом этади.


Бошқа мақолалар