Принц Салмонни Исроил қўллади


  • 3 Ноябрь, 2018
  • 756

“Haretz” газетаси: "Принц Салмон, Исроил 50 йилдан бери орзиқиб кутаётган лидер!" 

Исроил бош вазири Нетаньяҳу Қошиқчи жиноятидан кейин АҚШ президенти Дональд Трампга қўнғироқ қилиб “Принц Салмон билан алоқангни узма” деди. “Қошиқчи жинояти ҳал этилсин, бироқ Саудия Арабистоннинг истиқрори давом этсин” деган Нетаньяҳу Эронни нишон қилиб кўрсатди.

Саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг 2 октябрда Саудия Арабистоннинг Истанбулдаги элчихонасида ўлдирилиши ортидан танқидлар остида қолган валиаҳд принц Муҳаммад бин Салмонга Исроилдан кетма-кет дастак келмоқда. Исроил бош вазири Беньямин Нетаняҳу журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилганидан кейин АҚШ президенти Трампдан валиаҳд принц Муҳаммад бин Салмонни қўллаб-қувватлашини сўраганлиги маълум бўлди. Америка “Washington Post” газетасидаги хабарга кўра, жиноятнинг ортидан Нетаньяҳу  Трамп билан учрашувда “Принц Салмон билан бўлган алоқасини узмаслиги” борасида тавсия берган.

Болгарияда расмий сафарда бўлган Нетаньяҳу бу ерда сўзлаган нутқида Қошиқчининг ўлдирилиши даҳшатли фожиа эканлигини таъкидлаб “Саудия Арабистоннинг Истанбул элчихонасида юз берган даҳшатли ҳодисадир ва керакли шаклда назоратга олиниши керак. Яна шуни таъкидламоқчиманки, Саудия Арабистон истиқрорининг давом этиши дунё ва минтақа учун жуда аҳамиятлидир” деди. Нетаньяҳу яна гпида давом этиб “Эрон каттароқ муаммодир ва Эроннинг ўтган бир неча ҳафтада Европадаги фаолиятларида давом этмаслигидан амин бўлишимиз керак” деди.

Қошиқчи жиноятида бош айбдор деб гумонланаётган принц Салмон билан ўтган ҳафта исроиллик журналист Цвая Гринфилд уни қўллаб-қувватловчи мақола чоп этганди. Гринфилд “Haretz” газетасида “Принц Салмон, Исроил 50 йилдан бери орзиқиб кутаётган лидер. Қошиқчи ҳодисасида Салмон билан зиддиятга бормаслик керак. Салмоннинг четлаштириш Исроил учун ҳалокатга сабаб бўлади” деб ёзганди. Бошқа исроиллик журналист Херб Кейнон ҳам принц Салмонга дастак бериб, “Jerusalem Post” газетасида “Салмоннинг зарар кўриши Тел-Авивнинг манфаатларига мос келмайди” деб ёзганди.


Бошқа мақолалар