Эрдўғон Ўзбекистонга келади


  • 16 Ноябрь, 2016
  • 1071

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон жорий ҳафтада Ўзбекистон ва Покистонга сафар қилади. Туркия президентининг матбуот хизмати хабар қилишича, Эрдўғон бу икки мамлакат билан икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида тур амалга оширмоқда.

16 ноябрь куни Туркия президенти Покистонга келади ва 16-17 ноябрь кунларида бу мамлакат президенти Мамнун Ҳусайн ва бош вазир Навоз Шариф билан учрашувлар ўтказади. Эрдўғон Исломободда парламент депутатлари ва сенаторлар қаршисида ҳам чиқиш қилади.

Шундан сўнг Туркия президенти Навоз Шариф билан биргаликда Лаҳор шаҳрига йўл олиб, икки мамлакат ишбилармон доиралари йиғилишида иштирок этади.

Туркия президенти 17-18 ноябрь кунлари давомида Ўзбекистонда бўлади. У сафари давомида Самарқанд шаҳрига келиб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади. Эрдўғон шунингдек, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи ҳамда бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашув ўтказади. Икки сиёсатчи Ўзбекистон ва Туркия муносабатларини минтақавий ва халқаро даражада ривожлантириш масаласини муҳокама этади.

Эслатиб ўтамиз, Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистонга 2003 йилнинг 18−20 декабрь кунлари Туркия бош вазири сифатида келган.

kun.uzдан олинди.


Бошқа мақолалар