Путин ядро қурол билан таҳдид қилди


  • 28 Сентябрь, 2022
  • 180

Россия президенти Владимир Путиннинг “Агар ҳудуд яхлитлигимизга таҳдид бўлса, Россия бутун мавжуд йўллардан фойдаланади. Бу қуруқ пўписа эмас” деган гапларининг тагида ядро қуролидан фойдаланиш мумкинлиги бутун дунёни хавотирга солмоқда.

Мутахассислар иккинчи жаҳон урушидан кейин ядро урушининг хавфи энг юқори даражада эканлигига диққат қаратиб, Россия ва Ғарб эга бўлган ядро қуроллари сони қайтадан кун тартибига чиқди. АҚШ, Россия, Хитой, Британиядан иборат жами 9 ўлкада 15 мингга яқин ядро қуроли мавжуд. Энг кўп ядро ракеталари эса Россия билан АҚШда. Россиянинг 6 минг 850, АҚШнинг эса 6 минг 450 ядро ракетаси бор. Бу икки ўлкадан ташқари Франция 300, Хитой 280, Британия 215, Покистон 140-150, Ҳиндистон 130-140, Исроил 80, Шимолий Корея эса 10-20 дона ядро қуролига эга.


Бошқа мақолалар