Назарбоев арзон авиакомпания қуришга кўрсатма берди


  • 3 Ноябрь, 2018
  • 583

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Эйр Астана” базасида арзон нархларда хизмат кўрсатувчи авиакомпания ташкил қилишга кўрсатма берди. Назарбоев инвестиция ва ривожланиш вазири Женис Қасмибек, "Самруқ-Қазына” директорлар кенгаши аъзоси Ричард Эванс ва “Эйр Астана” авиакомпанияси президенти Питер Фостер билан учрашди. Учрашувда граждан авиацияси масалалари ва “Эйр Астана”нинг истиқболли режалари ҳақида сўз юритилди. Президент “Эйр Астана” базасида аҳолига арзон нархда хизмат кўрсатадиган авиакомпания ташкиллашга кўрсатма берди.

Учрашув иштирокчилари президентга авиаташув жаҳон бозоридаги сўнгги янгиликлар ҳақида гапиришди. Бундан ташқари, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган Британия модели асосидаги ишлар ҳақида ҳисобот беришди.


Бошқа мақолалар