Қирғизистонликларга 30 кунлик муддат


  • 19 Июль, 2017
  • 851

Қирғизистон ватандошлари Қозоғистонда 30 кун муддатда визасиз қолишлари мумкин.

15 июлда Қирғизистон ва Қозоғистон ҳукумати орасида бу ўлкаларнинг ватандошлари икки давлат ҳудудида қолиш муддати белгилаб берадиган келишув кучга кирди.

Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Қирғизистон ватандошлари бундан буён Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан 30 кун муддатга қола олишади. Аввал бу муддат беш кун эди.

30 кундан кўп вақтга қолиш учун Қозоғистон ички ишлар вазирлигида рўйхатдан ўтишлари керак бўлади. Бу қоидалар Қирғистоннни зиёрат қилиш учун борган қозоғистонликларга ҳам тегишли. 


Бошқа мақолалар