- 2022-02-18
Қозоғистонда Катон-Қарағай ва Зайсан курорт ҳудудларида иккита янги аэропорт қурилиши жойлари аниқланди.
Транспорт вазири Марат Қарабаев Қозоғистон шарқида янги аэропорт қурилиши учун ажратилган майдон билан танишди.
Катон-Қарағай туманида янги аэропорт Катон-Қарағай ва Улкен Норин қишлоқлари орасида қуриладиган бўлди. Қурилиш жойидан Катон-Қарағай қишлоғигача бўлган масофа 38 км ташкил этади.
Зайсанда эса янги аэропорт Сатпаев номидаги собиқ ҳарбий аэродром ҳудудида қурилади. Зайсан шаҳри билан қурилиш объект ораси 25 км га тенг.
Дастлабки босқичда аэропортда учиш-қўниш йўлаги узунлиги 2200 метр бўлиб, бу ерда асосан Астана ва Алматидан сайёҳлар учун рейслар қабул қилинади. Кейинчалик ушбу йўлакни узунлаштириш имкониятлари бўлади.
Транспорт вазирининг сўзи бўйича қурилиш 2025 йилдан бошланади.
Вазир маҳаллий ижро органлари, қурилиш ва авиация соҳасида мутахассислар билан учрашиб, аэропорт қурилиши режасини муҳокама қилди.