Шавкат Мирзиёев президентликка қайта сайланди


  • 26 Октябрь, 2021
  • 218

Ўзбекистонда ўтказилган президнтлик сайловларида амалдаги президент Шавкат Мирзиёев 80,1% овоз билан сайловда ғолиб бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон марказий сайлов қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев маълум қилди.

Низомхўжаев матбуот анжуманида “Ўзбекистон либерал демократик партияси номзоди Шавкат Мирзиёев учун умумий сайловчилардан 80,1%и овоз берди” деди.

Иккинчи ўринни 6,6% овоз билан Ўзбекистон халқ демократик партияси раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова, учинчи ўринни “Миллик тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров 5,5%, тўртинчи ўринни экологик партия бошчиси Нарзулло Обломуродов 4,1% ва сўнгги ўринни “Адолат” социал демократик партияси раиси Баҳром Абдуҳалимов 3,4% овоз билан эгаллади.


Бошқа мақолалар