- 2017-06-21
Ушбу масала икки ўлканинг минтақавий ҳамкорлик бўйича ўтказган форумида муҳокама этилди
Минтақавий ҳамкорлик форумида визаларни ўзаро тан олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. Агар келишувга эришилса, Қозоғистонга келган саёҳатчилар Ўзбекистонга ҳам ҳеч қандай тўсиқсиз ягона виза билан киришлари мумкин бўлади.
Бунинг учун саёҳатчилар учун биргаликда маршрутлар ишлаб чиқиш, ҳаво йўли, темир йўл ва автотранспорт қатновларини йўлга қўйиш ва йўлларни таъмирлаш лозим. Мутахассислар фикрича, ушбу ўзаро визаларни тан олиш лойиҳасига Қирғизистон ва Тожикистон ҳам қўшилиши мумкин.
2018 йили Ўзбекистон саёҳатчилар сонини ошириш бўйича бир қатор ислоҳотлар амалга оширди. Жумладан, виза олиш жараёнини қулайлаштириш, хорижликларнинг ўлкада бўлиш кунларини чўзиш каби. 2025 йилга келиб, Ўзбекистонга келадиган хорижлик саёҳатчилар сонини бир ярим бараварга, яъни 7,2 миллионгача оширишни режалаштирмоқда.