Қозоғистонда “Аёллар вагони” кўпаяди


  • 23 Май, 2024
  • 97

Қозоғистон миллий йўловчи ташувчиси “Аёллар вагони” бўйича ижтимоий сўровнома ўтказди. 600 дан ортиқ респондентлар ўз фикрларини билдиришди. Натижада 2024 йил ёз мавсумида яна учта маршрутда аёллар вагони ишга тушадиган бўлди.

Маълум бўлишича, 2024 йилнинг биринчи чорагида 70 мингдан ортиқ аёл-қизлар “Аёллар вагони” хизматидан фойдаланган. Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг биринчи чорагига нисбатан 2 бараварга ошган. Энди ўлкада “аёллар вагони” кўпроқ бўлади.

Қуйидаги йўналишларда ҳам ушбу хизмат ишга туширилади:

№ 354/353 Астана – Семей;

№ 24/23 Ақтўбе – Алмати;

№ 25/26 Алмати – Чимкент.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда “аёллар вагони” бўлган поездлар 8 та йўналишда ҳаракатланмоқда:

№ 77/78 Алмати – Манғистау;

№ 351/352 Алмати – Ўскемен;

№ 45/46 Павлодар – Туркистон;

№ 37/38 Манғистау – Семей;

№ 47/48 Атирау – Астана;

№ 33/34 Ақтўбе – Алмати-1;

№ 4/3 Астана – Алмати-2;

№ 71/72 Астана – Чимкент.

 

Шу тариқа, 2024 йил ёздан бошлаб “аёллар вагони”га жами 11 та маршрутда билет олиш мумкин бўлади. Ушбу вагонларда фақат аёллар ва 7 ёшгача бўлган ўғил болалар саёҳат қилишларига рухсат берилган.


Бошқа мақолалар