- 2017-04-24
Ўрта Осиёнинг беш ўлкасидаги аэропортлар ва уларнинг қабул қила олиш ҳажми ўрганилганда энг кўп ва интенсив ҳаво трафиги Қозоғистонда эканлиги маълум бўлди.
Қозоғистон
Қозоғистоннинг энг йирик аэропорти 1935 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган ва 2012 йили МДҲ орасида энг яхшиси деб тан олинган Алмати аэропортидир. У бир йилда 4 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатади. Қозоғистон аэропортларидан ўлка ичида парвозлар жиҳатидан 2-ўринда Астана аэропорти туради. 2017 йили бу аэропорт юрт ичи ва хорижий парвозларда 2 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатган. Қозоғистон 25та йирик ва 7 вилоятида 19 та минтақавий аэропортларга эга.
Тожикистон
Душанбе аэропорти Тожикистоннинг энг катта аэропортидир. 2017 йилнинг охирида ушбу аэропортнинг йиллик йўловчи трафиги 1 миллион 305 минг кишига етган. Хўжанд аэропорти Душанбе халқаро аэропортидан кейин иккинчи ўринда бўлиб, Тожикистондаги 4та халқаро аэропортдан бири.
Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг энг йирик аэропорти Тошкент аэропорти ҳисобланади. Бу Ўрта Осиёдаги энг катта аэропортлардан бири ва йиллик йўловчи трафиги 3 миллиондан ошади. 2017 йилнинг охирига кўра, собиқ иттифоқдаги энг тинимсиз аэропортлар орасида 18-ўринда туради.
Тошкент халқаро аэропорти МДҲ ўлкалари ва Европадан жануби-шарқий, жануб ва шарқий Осиёга ҳамда ҳаво орқали Европа ва Осиё орасидаги йўналишлар кесишган нуқтада жойлашгани учун жуда қулай географик манзилда. Аэропорт дунёнинг кўплаб катта шаҳарлари ва Ўзбекистоннинг барча вилоятлари билан ҳаво йўллари орқали боғланган. Бу аэропорт бир неча бор таъмирланди ва кенгайтирилди. Ҳозир иккита йўловчи терминали фаолият кўрсатади.
Туркманистон
Ашхобод халқаро аэропорти 2016 йили қурилган бўлиб, бир соатда минг 600 йўловчига хизмат кўрсатади.
Қирғизистон
Манас халқаро аэропорти Қирғизистоннинг пойтахти Бишкекда жойлашган.