- 2013-04-15
Ўзбекистон халқаро денгиз тижоратига қўшила олиш учун Афғонистон ва Эрон билан ҳамкорлик қилмоқда.
Ўзбекистоннинг жанубий қўшниси Афғонистоннинг Мозори Шариф ва Ҳирот шаҳарларида қуриладиган темир йўли лойиҳалари билан бирга Эронга боғлайдиган йўналишнинг Басра кўрфази портига ҳам бориши маълум бўлди.
Ўзбекистон Ўрта Осиёнинг энг аҳолиси кўп ўлкаси бўлишига қарамай геополитик ҳолати ўлканинг иқтисодий ривожланишига тўсиқ бўлмоқда. Ўзбекистон денгизга чиқиши бўлмаган ўлка сифатида Қозоғистон ва Туркманистондан фарқли равишда Каспий денгизида ҳам соҳили йўқ. Ўзбекистон яна бир муҳим тижорий ҳамкорларидан Хитой билан ҳам чегарадош эмас. Ўлка халқаро тижоратга қўшила олиш учун Ўрта Осиёдаги қўшниларининг ҳудудидан ўтишга мажбур.
Афғонистон президенти Ашраф Ғани ўтган кунларда Ўзбекистонга хизмат сафарида бу масалаларни муҳокама қилгани маълум бўлди. Келишувлардан бири Мозори Шариф билан Ҳирот орасидаги темир йўли қурилиши эди. Ашраф Ғани “Афғонистон ҳукумати ва халқи икки ўлка орасида ҳар икки давлат учун ҳам манфаатли тижорат майдони ҳосил бўлишини истайди” деб гапирди.
Ўзбекистоннинг Афғонистон чегарасидаги Термиз шаҳридан Мозори Шариф шаҳрига борадиган темир йўлнинг Ҳирот ва Эронгача узайтирилиши Ўзбекистон тижоратининг асосий йўналиши бўлиб қолади. Эроннинг Хуросон минтақасигача етиб борадиган темир йўли у ердан Эроннинг жанубидаги портларгача етиб бориб, ўзбек молларини дунё бозорига олиб чиқади.