Қозоғистонда фавқулодда вазият бекор қилинди


  • 11 Май, 2020
  • 344

Қозоғистонда коронавирус туфайли 15 мартда жорий этилган фавқулодда вазият режими 11 май соат 00:00 да ниҳоясига етди.

Фавқулодда вазият режими бекор қилингани билан шаҳар ва вилоятларда карантин ҳолати давом этади.

11 май кунги вазият бўйича Қозоғистонда 5138 та касаллик ҳолати қайд этилган. 1941 киши касалликдан даволаниб, соғайиб чиққан. 31 нафар эса ҳаётдан кўз юмди.


Бошқа мақолалар