- 2016-05-07
Арзон нархли “FlyArystan” авиакомпанияси илк парвозини 2019 йил май ойида амалга оширади. Бу ҳақда Қозоғистон инвестиция ва тараққиёт вазири Женис Қасимбек маълум қилди.
Женис Қасимбек “2019 йилнинг май ойида авиакомпания биринчи парвозни амалга ошириши керак. Буни “Air Astana” ваъда бермоқда” деди.
У янги авиакомпанияда ўзининг самолётлари бўлишини қайд этди.
Вазир “Авиакомпанияга бутунлай янги самолётлар келтирилади. Бу самолётлар учун бюджетдан бир тийин ҳам ажратилмайди. Буларнинг барчаси компания маблағига олинади” деб қўшимча қилди.
Женис Қасимбекнинг таъкидлашича, Алмати-Астана орасидаги рейс нархи 14 минг ва 16 минг тенге орасида бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Air Astana” Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг кўрсатмасига кўра, янги арзон нархли “FlyArystan” авиакомпаниясини ташкил этди.