- 2017-05-01
Шарқий Қозоғистон вилояти бош санитар врачининг 25 январдан 7 февралгача муддатда вилоятда карантин чоралари кучайтирилиши ҳақида қарори чиқди.
Ҳужжатга кўра, вилоятда санитар блокпостлар такрор ўрнатилди. Иккита блокпост Шарқий Қозоғистон ва Павлодар вилоятлари чегарасида, яна тўртта блокпост Қозоғистон билан Россия орасидаги “Ауыл”, “Уба”, “Бахты”, “Майкапчагай” (Шемонаихин, Бородулихин, Урджар, Зайсан туманлари) чегара ўтказиш пулктларида ўрнатилди.
Қарорда “Инфекцион касаллик билан гумон қилинган шахсларни аниқлашда, жумладан COVID-19 (йўтал, юқори тана ҳарорати, нафас қисиши аломатлари) кузатилганда тезда тез ёрдам чақирилиши лозим” дейилган.
Булар билан бирга, Қозоғистон вилоятларидаги эпидемиологик ҳолат бўйича Шарқий Қозоғистон вилояти “сариқ” ҳудудни тарк этиб, “яшил” ҳудудга қайтди.