Жаҳон чемпионатига бориш осонлаштирилди


  • 19 Май, 2018
  • 722

Қозоғистонликларга Россияда ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилишлари соддалаштирилди. Россияда жаҳон чемпионати ўтказиладиган 25 май-25 июль оралиғида хорижликларни рўйхатга олиш қоидалари ўзгартирилди.

Мундиал матчлари Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Волгоград, Екатеринбург, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-на-Дону, Самара ва Саранск шаҳарларида ўтказилади. Қозоғистон ватандошлари юқоридаги шаҳарларга боргач уч кун мобайнида рўйхатдан ўтиш учун тегишли ҳудудий органларга мурожаат қилиши керак. Бу ҳолатда рўйхатдан ўтиш муддати Россияга кирган кунидан эмас, шаҳарга келган кунидан бошланади.

Элчихонада "ИИВнинг ҳудудий органлари ва кўп функцияли марказлар бу муддатда кучайтирилган режимда иш олиб боради. Меҳмонхона, санатория, дам олиш уйларига жойлашган меҳмонларни рўйхатдан ўтказиш ушбу ташкилот администраторлари тарафидан бир кун мобайнида амалга оширилади. Бошқа ҳолатларда 3 кун ичда рўйхатдан ўтиш керак.” Деб айтилди.

Мурожаат вақтида шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар (паспорт/гувоҳнома), миграция картаси, ариза ёзиши ва хорижлик меҳмон келганлиги ҳақида хабарнома бланкасини тўлдириши керак. Рўйхатдан ўтказиш органи ўз навбатида миграция картасига штамп қўйиб беради.


Бошқа мақолалар