- 2019-04-09
Қозоғистонда юқори синф ўқувчиларининг ўқув дастурлари қисқартирилади. Таълим ва илм вазири Ерлан Сагадиев Қозоғистон халқлар ассамблеясининг XXIV сессиясидан кейин "Тўрт йил мобайнида мактабнинг юқори синфларида ўқув дастурлари қисқартирилади. Ҳозирча аниқ рақамларни айта олмайман, лекин фанлар сони 18-19 тадан 14 тагача камаяди. Бу ҳақида президентимиз ҳам топшириқ берди. Ҳозирда мутахассислар билан бу борада иш олиб бормоқдамиз. Юқори синфларда ўқув дастурлари 30%га қисқаради. Лекин бу йили ҳам, келаси йил ҳам эмас. Бу босқичма-босқич олиб борилади. " деди.
Кеча 26 апрель куни Қозоғистон халқлари ассамблеясининг XXIV сессиясидаги чиқишида президент Нурсултон Назарбоев ўлкадаги мактаб ўқувчиларига ўтиладиган фанлар жуда кўплигини таъкидлаб, уларни қисқартиришни таклиф қилди.
"(...) Менга бу ҳақида жуда кўп бора пойтахтдаги ва жойлардаги таълим ходимлари гапиришди. Масалан, қозоқ тили ва адабиёти бу иккисини битта фан қилса бўлади, тўғрими? Рус тили ва адабиёти, тарих ва география. Биз ўқувчиларимиз зиммасига ҳаддан ташқари кўп фанлар юклаганмиз. Бунақаси дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ" деб гапирди.