Қирғизистонда барча мактаблар онлайнга ўтказилди


  • 17 Декабрь, 2022
  • 99

Қирғизистондаги барча мактаблар жорий йилнинг 24 декабригача онлайн таълим шаклига ўтказилди. Бу ҳақда ўлканинг таълим ва фан вазири ўринбосари Надира Жусупбекова маълум қилди.

Жусупбекова “Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозир юқумли касалликлар тарқалиши авжига чиққан. касалланиш ҳолатлари ортиш сабабли республиканинг барча мактабларини онлайн таълим шаклига ўтказдик” деди.

Аввалроқ Қирғизистонда 509 та мактаб ва 168 та болалар боғчаси карантин учун бекитилгани айтилганди. Бу ўлкадаги мактабларнинг 20%ини ташкил этиб, жами 2 минг 357 та мактаб фаолият кўрсатади.

Шуни таъкидлаш керакки, Қозоғистонда ҳам вирусли инфекция билан касалланганлар сони ортмоқда.


Бошқа мақолалар