- 2015-11-03
Гертруда Белл тарихдаги илк расмий аёл жосус эди. Яхши таҳсил олган Белл 1900 йилларнинг бошларида Ўрта Шарқда инглиз давлати учун жосуслик қилди. Маданиятнинг маркази эканлигига қаттиқ ишонган ватани учун нафрат қилувчи мусулмонларга қарши яширинча урушга кирди. Машҳур инглиз жосуси Лауренсдан ҳам фаол бўлган аёл жосус кам тарқалган араб лаҳжаларини ўрганиб, Ироқ каби давлатларнинг чегаралари чизилишида муҳим роль ўйнади.
Англияда қуруқлик, денгиз ва ташқи ишлар вазирлигига боғланган ҳолда фаол ҳаракат қиладиган турли разведка гуруҳлари бор эди. Усмоний империясининг йиқилишида булар фаол роль ўйнади. Инглиз разведкасининг махсус ва улкан бюджети бор эди. Жосуслар одатда одамларга пора бериб, маълумот тўплашарди. Инглизлар ҳатто қишлоқларга ҳам кириб борган борувчи жосуслик тўрини қуришди.
Гертруда Белл жуда қизиқ шахс эди. Авваллари археология ва адабиёт билан қизиқди. 1915 йилдан расмий жосус бўлишидан аввал дунёни сайр қилишни бошлаганди. Англияга хизмат қилишни истаган Белл бу учун аввал ҳеч бир аёл қўл урмаган ишни қилиб, профессионал разведка жосуси тўрига қўшилди. Расмий равишда разведкачи гувоҳномасини олган илк аёл бўлди. Белл Ироқни давлат ҳолига келтириш миссияси борган ҳар жойида маълумот тўплади.
Балки ҳайратланарли, лекин ўша даврдаги чегараларнинг шаклланишида энг фаол роллардан бирини Белл ўйнади. Арабчани лаҳжаларигача яхши билган Белл алоқалар ўрнатиб, хариталар чизди. Басра ва Бағдодда чегараларнинг кимга кўра, қандай шаклланишига у қарор берди. Арабларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини у таклиф қилди. Машҳур инглиз жосуси Лауренсни ҳам Белл билан таққослаб бўлмасди. Белл бир мактубида “Мен ватанга қайтишни истайман, лекин менинг ишимни бажара оладиган одам йўқ” деб ёзганди.
Аслида жосус Беллнинг мақсади, Усмоний империясидан бўлак ягона улкан араб давлати қуриш эди. Бунинг илк босқичи сифатида Ироқ давлатини қуришга муваффақ бўлди. Лекин ўлими сирли бўлди. Туғилган кунига икки кун қолганида дори ичиб, ўз жонига қасд қилди.