Қорахонийлар давлати


  • 17 Март, 2015
  • 3960

Қорахоний давлати IX-асрда Ўрта Осиёда кучли давлатга айланди. X-асрда Сатуқ Буғра хоннинг исломиятни давлатнинг расмий дини деб эълон қилиши билан Ўрта Осиё тарихида илк мусулмон туркий давлати қурилган бўлди. Сатуқ Буғра хон билан бирга 200 минг турк оиласи исломиятни қабул қилди.

Қорахонийлар исломиятни дин сифатида танлаш билан чекланишмади, уни турк наслларига етказиш вазифасини ҳам ўз зиммаларига олишди. Қашқар минтақасида ислом равнақи учун кўп ишлар амалга оширилди. Бебаҳо асарлар ёзилди. Ўша даврнинг энг муҳим китоблари орасида Юсуф Ҳос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” (Саодатга элтувчи билим) номли асари ва Маҳмуд Қашқорийнинг “Девони луғатит-турк” номли асарлари бор. Бу асарлардан биринчиси давлат бошқарувини, иккинчиси эса тил билимини англатмоқда.

Исломият турклар учун янги имкониятлар очди. XI-аср туркларнинг ислом оламида кундан-кунга кучайиб, ривож топган даври бўлди. Баъзи тарихчиларнинг айтишича севгили ва шарафли Пайғамбаримизнинг (саллаллоҳу алайҳи васаллам) “Келажакда бу умматнинг боши турклар бўлади” деган маънодаги ҳадиси шарифи бор.

Қорахонийлар даври хусусан турк маданият ва санъат тарихи жиҳатидан жуда муҳим. Бу даврда ўтироқ марказларда масжидлар, кўприклар, карвонсаройлар ва турли жамият учун муҳим иншоотлар қурилди. Бухоро ва Самарқанд илм марказига айланди. Турк тилида ҳам катта ривожланиш кузатилди. Илк турк мутасаввуфи Аҳмад Яссавий (қуддиса сирруҳ) Қорахонийлар даврида яшаганди.

Ўрта Осиё ва Рум диёри (Онадўли)даги авлиёларнинг кўпи Аҳмад Яссавий ҳазратларининг талабаларидир. Ўша талабалар воситасида исломият Онадўлига ҳам ёйилиб, тарихда Хитойдан Ўрта Ер денгизигача бўлган минтақада дастлабки турк иттифоқи вужудга келди.

Қорахоний давлати XIII-асрнинг илк чорагигача мавжудият ва ҳокимиятини сақлаб турди. Мўғил истилоси ва талон-тарожи натижасида тарих зарварақларидан ўз ўрнини олди.

Ғазнавийлар: Ушбу давлат номини Шарқий Афғонистонда жойлашган пойтахтлари Ғазнадан олган. Ўз даврининг энг кучли давлатларидан бири бўлган Ғазнавий давлати 997 йили Маҳмуд Ғазнавийнинг тахтга чиқиши билан энг порлоқ даврини яшади. Ҳукмдор Исломиятни ёйиш учун жуда катта ва улуғ ишлар амалга оширди. Ҳиндистонга 17 бор сафар қилади. Давлат чегаралари ичига Тоҳаристон, Мовароуннаҳр, Панжоб, Мултон, Синд ва Ҳиндистоннинг шимоли кирарди.

Бугунги Покистоннинг асоси ўша вақтларда қурилганди. Маҳмуд Ғазнавийнинг исломиятни таблиғ ва ёйишдаги муваффақиятлари туфайли Бағдоддаги халифа унга "султон" унвонини берди. Шубҳасиз Маҳмуд Ғазнавий турк-ислом тарихининг энг буюк шахсиятларидан биридир.

Турк донишманди Абу Райҳон Беруний, “Шоҳнома” муаллифи Фирдавсий, барча-барчаси Маҳмуд Ғазнавий даврининг йирик илм арбобларидан эди. Ундан кейин ўрнига ўғли султон Масъуд ўтирди. Кейинроқ Данданакон жанги билан Туғрул ва Чағри бекларга (ўғузлар) мағлуб бўлади. Шу тариқа ҳокимият Ғазнавийлардан Салжуқийлар қўлига ўтади...

Мустафо Нажотий


Бошқа мақолалар