Трампнинг режаси фош бўлди


  • 18 Январь, 2019
  • 592

Исроилнинг БМТ элчиси Денни Данон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Ўрта Шарқ сулҳ режаси”ни 9 апрелда ўлкасида ўтказиладиган умумий сайловлардан кейин эълон қилишини билдирди.

Исроилдаги “Reshet 13 TV” канали Оқ уй сир сақлаган “Юз йилликнинг Ўрта Шарқ сулҳ режаси”ни қўлга киритганини иддао қилмоқда. Бунга кўра ишғол остидаги яҳудийлар жойлашган майдонлар бўшатилади ва қўшимча турар жой қурилишлари тўхтатилади. Ғарбий Шарианинг 90%и ва Шарқий Қудус фаластинликларга берилади, лекин фаластинликлар тарафидан муқаддас саналган маконлар Фаластин идорасига берилмайди. Фаластин идорасига ўтадиган ва кўпчилиги арабларни ташкил қиладиган Шарқий Қудус келажакда Фаластин давлатининг пойтахти бўлади. Қудус эса, бутунлигича Исроилнинг абадий пойтахти бўлади. Қудусда девор билан ўралган “Эски шаҳар” Исроил бошқарувига берилади, лекин минтақа Фаластин ва Иордания ҳамкорлигида назорат қилинади.

Ҳисоботда Хамас назоратидаги Ғаззонинг қандай шаклланиши борасида маълумот берилмаган. Исроил ва Фаластин ҳукумати “Reshet 13 TV” каналидаги иддаоларга ҳалигача расмий жавоб бермаган бўлса ҳам режанинг тафсилотлари Исроил жамиятида норозилик уйғотди. Шарқий Қудус ва Масжиди Ақсонинг ўзларига берилишини талаб қилаётган фаластинликлар ҳам режага норозилик билдиришмоқда.


Бошқа мақолалар