Аргентина самолётларига осмонини бекитди


  • 13 Март, 2024
  • 179

Венесуэла ўлкасига тегишли юк самолёти мусодара қилинишида иштироки бўлгани сабабли Аргентинадан келадиган бутун самолётларга ҳаво кенгликларини бекитди.

Венесуэла ташқи ишлар вазири Иван Хил “Х” ижтимоий тармоғидаги акааунти орқали Венесуэланинг ҳаво йўли ширкати “Conviasa”га тегишли самолёт ҳибсга олиниши сабабли келтирган зарарни ўтамагунча Аргентинага ҳаво кенгликларини очмаслигини билдирди.

Аргентина президенти Хавиер Милей ҳукуматини кўп бор огоҳлантирганлигини таъкидлаган Хил “Шимолдаги ҳимоячиларини мамнун этиш учун ноқонуний шаклда ширкатимизга зарар беришди. Бу зарарни қопламагунча Аргентина бораётган ёки келаётган ҳеч бир самолёт ҳаво кенгликларимиздан фойдалана олмайди” деб гапирди.

Аргентина давлат матбуот котиби Мануэл Адорни матбуот анжуманида Венесуэланинг қарорига қарши дипломатик жараённи бошлатишини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина 2022 йил 12 августда АҚШнинг талаби билан Венесуэла самолётини ҳибсга олганди. Венесуэла президенти Николас Мадуро ўлкага тегишли самолётнинг Аргентина ва АҚШ ҳамкорлигида “ўғирланганлиги” таъкидлаганди.


Бошқа мақолалар