- 2015-09-26
Афғонистон сайловларидан беш ой ўтишига қарамай янги ҳукумат ташкил қила олмаслик натижасида ўлкада мавҳумлик давом этмоқда.
Сўнгги бор номзодлар Ашраф Ғани Аҳмадзаи ва Абдуллоҳ Абдуллоҳнинг миллий бирлик қуриш музокараларининг натижасиз қолиши натижасида Абдуллоҳ Абдуллоҳ бугун матбуот анжумани ўтказишини маълум қилди. Кўпчилик анжуманда Абдуллоҳ сайлов натижаларини қабул қилмаслигини ва алоҳида бир ҳукумат қуриш таҳдини такрор сўзлашини билдиришди. Биринчи тури 5 апрелда ўтказилган ва ҳеч бир номзод 50%дан юқори овоз тўплай олмаган сайловнинг иккинчи турида энг кўп овоз тўплаган икки номзод др. Абдуллоҳ ва Ашраф Ғани Аҳмадзаи кураш олиб борганди.
Расмий бўлмаган натижаларга кўра, Ашраф Ғани Аҳмадзаи иккинчи турда 54% овоз олган. Биринчи турда кўп овоз олган Абдуллоҳ эса иккинчи турда 44% овоз олган. Абдуллоҳ ва унинг жамоаси иккинчи тур сайловда натижаларни қалбакилаштириш бўлганлигини айтишди. Абдуллоҳ ўз иддаосини исботлаш учун президент ёпрдамчиси Карим Халилий сингари кўплаб давлат раҳбарларининг телефондаги сўзлашув қайдларини эълон қилди. Ушбу сайлов натижаларини қабул этмаслигини айтган Абдуллоҳ янги ҳукумат қуришини билдирганди. Шунда АҚШ ўртага тушиб, икки номзодни музокара столига келтирганди. Бундан ташқари иккинчи турда жами саккиз миллион овоз БМТ томонидан такрор ҳисобланиб, сохта овозлар бекор қилинганди.
Бутун буларга қарамай бир неча бор бир орага келган Ашраф Ғани ва Абдуллоҳ сўнгги бор жума куни бир орага келганди ва бу учрашувдан ҳеч бир натижа чиқмади.
Гап-сўзларга қараганда Абдуллоҳ янги президент ёрдамчиси славозими ташкил қилиниб, бу ёрдамчи вазирлар кенгашига праислик қилишини хоҳлайди. Бундан ташқари президент бошқа давлатларга хизмат сафарига кетганида биринчи ёрдамчисининг ўрнига янги ёрдамчи ўлкани бошқариш кераклигини талаб қилмоқда. Яна Афғотнистон шимолий вилоятларидан бўлган Мозори Шариф ҳокими вазифасидан олинмаслигини талаб қилмоқда. Ашраф Ғани эса буларни қатъиян рад қилмоқда. Ашраф Ғани БМТ тарафидан овозларни қайта ҳисоблаш ишлари ўз якунига етишини ва сайлов натижалари расмий равишда эълон қилинишини кутмоқда.
Афғонистонда икки номзод ўзаро келиша олмаган ҳолатда АҚШ ва Англия ўртага тушиб, вақтинчалик ҳукумат қуриши ва ҳукуматга икки тараф ҳам қабул қиладиган бир одам раҳбарлик қилиши ҳақида гапирилмоқда.