- 2022-04-05
Христиан дини мутахассиси Гуннар Самуелссон тайёрлаган 400 саҳифалик тадқиқот натижаларида ҳазрати Исонинг хочга осилганлигига далил йўқлигини билдирди. Бундан ташқари, Инжилларнинг тўғри равишда тафсир этилиб, изоҳланмаганлигини ҳам таъкидлади.
Инглиз “Daily Telegraph” газетаси Гётеборг университетида тадқиқотчи бўлган христиан дини мутахассиси Гуннарнинг христианлар орасида кенг тарқалган “Масиҳ (алайҳиссалом)нинг хочга михлангани” ақидасига шубҳаси борлигини ёзди. Яна Самуелссоннинг шу сўзлари ҳам газетага акс этди: “Римликларнинг 2000 йил аввал маҳкумларни хочга михлаганликлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Масиҳнинг хочга осилиш масаласи 4 Инжилда бирдан зикр этилса ҳам, бунинг ҳақиқатлигини исбот этадиган ҳеч қандай тарихий далил топилмади.”
Самуелссон яна шу сўзларни айтди: “Масиҳ (алайҳиссалом)нинг хочга михланиш афсонаси эски ёзувлардан кўра кўпроқ христиан черковининг анъаналарига ва рассомларнинг чизган суратларига асосланмоқда.”
Мутахассис Инжил тўғри тафсир этилмаганлигини, китобда мих ёки михланган деган сўзлар ишлатилганлиги бўйича очиқ далиллар бўлмаганлигини айтди.
Самуелссон христианларнинг хочга михланиш ҳодисаси ҳақида баён қилинганига ишониб юрган манбаларда бу ҳақида бир оғиз сўз ҳам топилмаганлигини урғулади.
Юнон, лотин ва иброний адабиётининг Гомер давридан биринчи милодий юз йилликкача ҳибс жазоларининг анвойи турларига тўла бўлганига қарамай ҳеч қанақасига хоч ёки михлаш ифодалари учрамаганлигини айтган Самуелссон хочга михлаш жазосининг қуруқ иддаодан иборат эканлигини айтди.