- 2013-12-11
Саудия Арабистон ҳукумати Эрондаги элчихона ва консуллик биноларига уюштирилган ҳужумлар туфайли Эрон билан бутун дипломатик алоқаларни узганлигини маълум қилди.
Саудия Арабистон ташқи ишлари вазири Одил ал-Жубайр матбуот анжуманида кеча эронлик ҳамкасбларидан элчихона биноларини ҳимоя қилишни талаб қилганликларига қарамай намойишчиларнинг биноларга ҳужум қилишининг ва бинодаги расмий ҳужжатлар ҳамда ашёларнинг талон-тарож қилинишининг олди олинмаганлиги сабабли Эрон билан бутун дипломатик алоқаларни узганлигини билдирди.
Саудия Арабистондаги эронлик дипломат ва амалдорларга ўлкадан чиқиб кетишлари учун 48 соат муддат берилганлигини маълум қилган Жубайр Эроннинг халқаро қонунларга кўра, хорижий элчихоналарни ҳимоя қилмаётганини, 1979 йил АҚШ элчихонаси, 2011 йили Англия элчихонаси ва энг сўнгги бор кеча Саудия Арабистоннинг Теҳрон ва Машҳаддаги элчихона биноларига қилинган ҳужум бунга далил эканлигини айтди.
Саудия Арабистон ҳукумати кеча эрталаб Саудия вантандоши шиа Оятуллоҳ Намр Бакир ан-Намр билан бирга 47 маҳбусни ўлимга ҳукм қилиб, жазоси ижро этилганини хабар берганди.
Эрон бунга ўз норозилигини билдириб, ташқи ишлар вазирлиги “Бу масъулиятсиз сиёсат учун Саудия Арабистон ҳукумати ҳали оғир бадал тўлайди” деб баёнот берганди. Кеқурун эса Саудия Арабистоннинг Теҳрондаги элчихонаси ва Машҳаддаги консуллик биноларига ҳужум қилиниб ўртаб юборилди.