Боливия президенти истеъфога чиқди


  • 11 Ноябрь, 2019
  • 482

Боливия президенти Эво Моралес давлат армияси унинг истеъфосини талаб қилгандан кейин ўлкада тинчлик ўрнатиш учун истеъфога чиққанини маълум қилди. У билан бирга кўплаб вазир ва депутатлар ҳам ўз истеъфосини эълон қилди.

Боливия қуролли кучлар бош қўмондони Уилямс Калиман ўз баёнотида президент Эво Моралеснинг истеъфосини талаб қилганди.

Калиман “Ўлкада кундун кунга ортаётган тўқнашувлар қаршисида халқнинг хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, Боливияда тинчлик ва барқарорликни ҳимоя қилиш учун президент Эво Моралесга истеъфога чиқишини тавсия этамиз. Халққа ва намойишга чиққанларга биродарлар орасидаги келишмовчиликнинг қон тўкилишига ва оилаларнинг қайғусига сабаб бўлмаслиги учун куч ишлатишни тўхтатишларини талаб қиламиз” деди.

Бошқа тарафдан уйига ўт қўйилган ва оиласи ҳужумга учраган маъданчилик вазири Цезар Наварро ва тамсилчилар мажлиси раиси Виктор Борда, гидрокарбонлар вазири Луис Альберто Санчез ҳамда ҳукмрон партия социализм ҳаракати партиясидан уч нафар депутат истеъфога чиқди.


Бошқа мақолалар