Туркистонда қуёш электростанцияси ишга тушади


  • 31 Январь, 2019
  • 565

Электростанцияни 2019 йил март ойида ишга тушириш режалаштирилган.

Туркистон вилоятининг Сариағаш туманида 42 гектор майдонда 20 мВт қувватли қуёш электростанцияси қурилиши тугалланмоқда.

Ушбу лойиҳа Қозоғистон компанияси “EcoProTech – Astana” ҳамда “DERA GmbH” немис компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқдаЖами инвестиция миқдори 35 миллион долларни ташкил этади.

Қуёш электростанциясини қуриш доирасида 77 мингдан ортиқ фотоэлектрик модуллар, 10 та инвертор ва трансформатор ҳамда 10 бўлувчи қурилмалар ўрнатилади.

Электростанцияда 20 нафар одам иш билан таъминланади. Айни вақтда қурилиш майдонида модуллар учун метал конструкциялар қад кўтарган. Февраль ойида қуёш панеллари ва трансформаторлар ўрнатилади. Электростанцияни 2019 йил март ойида ишга тушириш режалаштирилган.


Бошқа мақолалар